Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия қирғоқларида 300 дан кўпроқ қора дельфин нобуд бўлди
Янги Зеландия шимолидаги Жанубий ороли қирғоқларига 400 дан кўпроқ қора дельфин ўзини отди. Бу ҳақда The New Zealand Herald нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, оқибатда улардан кўпчилиги – 300 га яқини ҳалок бўлган. Қутқарув хизмати ходимлари 100 га яқин қора дельфинни океанга қайтара олганлар.
Бироқ қутқарилган қора дельфинлар соҳил яқинидан кетмаяптилар. Шу сабабли олимлар улар яна ўзларини соҳилга отишларидан хавфсирамоқда.
Ҳозирча дельфинларнинг бундай оммавий тарзда жонларига қасд қилишларига нима сабаб бўлгани номаълум. Бу ҳодиса кузатувлар тарихидаги энг йирикларидан бири бўлгани айтилмоқда.
2016 йил сентябрда ОАВда Япония соҳилларига 500 та қиличдумли ўзини отгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
19:28 / 27.11.2024