Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
Маҳаллий рассом Чарлз Фредерика Голди «Тахуна ўйлари» номли портретида маори қабиласининг бошлиғи Варекаури Тахунани тасвирлаган.
Янги зеландиялик рассом Чарлз Фредерика Голди томонидан чизилган маори қабиласининг бошлиғи портрети кимошди савдоларида рекорд нархда сотилди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, рассом Чарлз Фредерика Голди «Тахуна ўйлари» номли портретида маори қабиласининг бошлиғи Варекаури Тахунани тасвирлаган. Маорилар оқсоқоли ҳисобланган ушбу эркак маҳаллий аҳоли орасида катта обрўга эга бўлган руҳоний ҳамда ўз авлодида юзига татуировка туширган сўнгги вакил эди.
Кимошди уйи маълумотларига кўра, портрет 2,2 миллион долларга сотилган — бу Янги Зеландияда аукцион орқали сотилган энг қиммат картинадир. ОАВнинг ёзишича, кимошди савдолари ғолиби ўзининг аноним қолишини сўраган.
Халқаро санъат маркази директори Ричард Томсоннинг қўшимча қилишича, ушбу картина биринчи марта 1991 йилдан бери савдолар предметига айланган. Кимошди уйи Голдининг жами 13 та картинасини сотган ва ҳар сафар харидорлар 1 миллион Янги Зеландия долларидан ортиқ маблағ тўлаган. «Янги зеландияликлар ўз тарихини яхши кўради ва Голди портретларига доим талаб бўлган», — дейди у.
Аввалроқ АҚШда чордоқдан топилган портрет 1,4 млн долларга сотилгани тўғрисида хабар берилганди. XVII асрга тегишли экани айтилаётган ушбу картина нидерландиялик машҳур рассом Рембрандт томонидан чизилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
23:51 / 26.11.2024