Жамият | 14:23 / 10.02.2017
7396
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўйинчоқ тўппонча ёрдамида қарийб 900 минг долларни ўмариб кетишди

Хитой Аграр банки инкассаторлик хизмати ишчиси тўрт қўриқчини доғда қолдириб, уни ёллаган ташкилотни 870 минг долларга тунаб кетди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса Ляонин вилоятидаги Инкоу шаҳрида рўй берган. Зирҳланган автомобиль тахминан 5 миллион долларни олиб кетаётган бўлган, бироқ белгиланган йўналишдан чиқиб кетган.

Жиноятчи қўриқчиларнинг қуролларини тортиб олиб, сўнг уларни маҳкам боғлаб қўйган. У буларнинг барчасини ўйинчоқ тўппонча ёрдамида амалга оширди. Эркак пулларнинг бир қисмини олиб қочиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари саккиз соатдан сўнг жиноятчини ўз хонадонида қўлга олишди. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид