Жамият | 10:45 / 10.02.2017
13569
1 дақиқада ўқилади

Picstory: Атлантика уммонидаги муаллақ шаҳар манзараси

Португалиядаги шаҳар тасвири ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Суратда уйлар қоялардан ўсиб чиқиб, океан узра муаллақ тургандек туюлади.

Бундай гўзал кадр фотосуратчи Sean Pavone томонидан олинди. Тасвирда – Португалиядаги Азенаш-ду-Мар шаҳри манзараси акс этган. Бу ноодатий шаҳар Атлантика океанининг энг чекка қирғоғидадаги қояда жойлашган. Унинг номи ўзбек тилига “денгиз тегирмони”, деб таржима қилинади. 

Бир неча манбаларнинг гувоҳлик беришича, шаҳарга илк сувли тегирмонлар – “азанош” пайдо бўлганда араблар томонидан асос солинган. Унинг номи ҳам шундан келиб чиққан. Шаҳар ўзининг ғайритабиий жойлашиши, табиий ҳовузлар ва гўзал манзаралари туфайли минглаб турист ва фотосуратчиларни ўзига жалб этади.

Фойдаланувчилардан бири суратда нафақат гўзал манзарани пайқаган, балки бошқа жиҳатларга ҳам эътибор қаратди. Унинг сурат версияси шундай кўриниш олди:

Мавзуга оид