Спорт | 11:00 / 11.02.2017
40219
1 дақиқада ўқилади
Ўзбек боксчиси Африка чемпионини нокаутга учратди
Сингапурдаги профессионал бокс кечаси доирасида Ўзбекистондан бўлган спортчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз рақибини нокаутга учратди.
Ўзбек боксчиси ўзининг ўнинчи жангини Танзания рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Идд Пиаларига қарши ўтказди. Идд профессионал фаолиятини 2009 йилда бошлаган бўлиб, боксчи ўтган йилда Universal Boxing Organization (UBO) йўналиши бўйича Африка чемпиони камарини қўлга киритди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, танзаниялик боксчи кучли зарбага эга.
Сингапурдаги жанг 12 раунд этиб белгиланганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибидан кучлироқ бўлиб чиқди. Қудратилло учинчи раундда Африка чемпионига кучли зарба бериб, уни нокаутга учратди.
Мавзуга оид
18:31 / 14.11.2024
Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
22:40 / 28.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди
21:18 / 19.08.2024
«Ўзбекча нокаут»: Қозоғистоннинг Олимпиададаги натижаси танқид қилиниб, Ўзбекистон билан таққосланди
20:33 / 14.05.2024