Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда қўрқинчли жароҳатлар куни. «Осасуна» футболчиси Иско билан тўқнашди
«Реал» Ла-Лиганинг 22-тури доирасида «Осасуна» меҳмони бўлди. Ўйиндаги эпизодлардан бири ўйин натижасини иккинчи планга чиқариб қўйди. 15-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Тано Боннин Иско билан тўқнашди ва даҳшатли жароҳат олди. У нотўғри ҳаракатланиш туфайли ўз оёғини синдириб олди.
Ушбу футболчи камида мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди.
26 ёшли доминиканлик футболчи Тано «Осасуна» сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда жамоаси сафида 12 учрашувда майдонга тушганди.
Бу ҳодиса Марселога шундай таъсир қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу куни «Барселона» футболчи Алейкс Видаль «Алавес»га қарши ўйинда оёғини синдириб олган ва 5 ой муддатга сафдан чиққанди.
Мавзуга оид
18:13 / 27.07.2023
«У томоғимдан бўғди». Иско «Реал»дан кетиш сабаби, Мончи билан можаро ва Берлиндаги масхарабозлик ҳақида
04:16 / 07.05.2023
«Реал» — 20-бор Испания Кубоги соҳиби
01:57 / 02.05.2021
Ла Лига. Милитао ва Каземиронинг голлари «Реал»га ғалаба келтирди
03:10 / 07.03.2021