Москва бош раввини мусулмонлардан узр сўради (видео)
Чечен республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўз инстаграмида янги видео тақдим этди. Унда Европа раввинлар кенгаши раиси ва Москва бош раввини Пинхас Гольдшмидт мусулмонлардан узр сўрагани акс этган. Гап шундаки, у РИА "Новости"га берган интервьюсида дунёдаги террорчиларнинг 99 фоизи Муҳаммад динига мансуб эканини айтган.
Гольдшмидтнинг изоҳлашича, унинг сўзлари "Трампнинг АҚШга мусулмонларнинг киришини тақиқловчи янги фармони контексти"да айтилган. У умумийлаштиришни жамиятнинг энг асосий муаммоларидан бири деб ҳисоблаб, "радикал ва ҳақиқий Исломни фарқлаш"га чақирган. Раввин ўз фикрини билдиришда эҳтиётсизликка йўл қўйганини тан олиб, сўзлари ранжитиши мумкин бўлган мўминлардан узр сўраган.
Бундан аввал Россия мусулмонлар маънавий кенгаши муфтийси ва Федерал жамоатчилик палатаси аъзоси Альбир Крганов ҳам Гольдшмидтдан узр сўрашни талаб қилган. Islam news ахборот агентлигига берган изоҳида у раввиннинг сўзларини ҳиссий баёнот, ақлсизлик ва мўминларни ҳақорат қилиш деб ҳисоблашини айтган.
Гольдшмидтнинг узр сўраган видеосини тақдим этган Қодиров "ОАВ кўпинча суҳбат моҳиятини бузиб, сиёсатчи ва диний арбобни кескин баёнотлар билдиришга мажбур қилиши ва иккинчи даражали нарсаларни олдинги планга олиб чиқишини" таъкидлаган.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
09:50 / 31.10.2024
Қодиров: Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди
22:32 / 29.10.2024
Чеченистонда махсус кучлар университетига дрон ҳужум қилди. Рамзан Қодиров қасос олишга ваъда берди
14:30 / 22.10.2024