Тошкентда «Mercedes» эгаси совуққонларча ҳаракат қилди ва...
Шу кунларда Тошкент шаҳрида жуда ҳам жиддий қоидабузарлик кузатилди - «Mercedes» автомобили эгаси йўл ҳаракати қоидаларига умуман риоя қилмасдан, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб ҳаракатланди.
Бу ҳақда Комил Каримов исмли фуқаро Facebook’даги саҳифасида изоҳ қолдирди ҳамда ҳодиса жойидан олинган фотосуратни илова қилган.
«Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётгандим. “Новза” метроси чорраҳасига етмасдан машинани ўнг томонроқ жойга ўтказдим ҳамда олдимдан шундай “мўъжиза” чиқиб келди. Мен автомобилни зўрға тўхтатишга муваффақ бўлдим. Уни айланиб ўтмасдан, атайин тўхтадим ва “аварийка” махсус чироқ белгиларни ёқиб қўйдим. Шу билан бир қаторда, “Мерседес”даги шахс ҳам менга йўл бўшатишга мажбур эмасдек жойида тўхтаб қолди. Аввалига мен телефонни олиб, уни суратга тушира бошладим. Кейинроқ эса 102’га қўнғироқ қилиб, юз берган ҳодиса ҳақида айтиб бердим. Телефон орқали суҳбат қураётганимда қоидабузар ҳайдовчи орқароққа ҳаракат қилиб, мени ўтказиб юборди, кейин эса қарама-қарши йўл бўйлаб кетаверди. У нималар ҳақида ўйлаган? «Мерседес»да бўлгани учун ўзини бошқа инсонлардан юқори қўйиши ва қонун ҳамда давлатга қарши бориши ҳақидами? Ёки сабаб бошқа нарсадами? Очиғи, мен тушунмадим», - деб ёзган Комил Каримов.
Эслатиб ўтамиз, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 10 февраль куни Тошкент шаҳрида Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 11−23 февраль кунлари ҳудудда йўл ўтказгич қурилаётгани муносабати билан транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилиши ҳақида маълум қилганди. Ҳайдовчилардан эса кўрсатилган муддатда шаҳарнинг бошқа кўчаларидан фойдаланиш илтимос қилинган.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024