Хитойдаги кўмир конида ҳалокатли портлаш юз берди
Хитой жануби-шарқида жойлашган Хунань вилоятидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида саккиз кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ишлаб чиқаришдаги хавфсизликни назорат қилиш бўйича давлат бошқармаси сешанба куни хабар қилди.
Ҳодиса Лоуди шаҳар округининг Ляньюань аҳоли пунктидаги конда кечаси содир бўлган. Портлаш вақтида ер остида 29 кончи бўлган, улардан 18 нафари тепага чиқишга муваффақ бўлишди, бир инсон жароҳатланди.
Давлат бошқармаси маълумотига кўра, қидирув-қутқарув амалиёти давомида саккизта кончининг жасади топилди, яна уч нафар инсон тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув амалиёти давом этаяпти. Рўй берган воқеа юзасидан суриштирув ўтказилмоқда, портлаш сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025