Ҳиндистонда каркидонларни қутқариш учун браконьерлар ўлдирилмоқда

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Казиранг Миллий паркида рейнжерлар каркидонларни ҳимоялаш мақсадида қуролдан фойдаланиш учун лицензия олишди. Бундай қарор баҳсли, албатта, лекин натижа бор: каркидонларнинг суягига бўлган талаб кўпаяётгани ва уларнинг сони камаяётганига қарамай, Казирангда бу жониворлар яхши сақланади. The Conversation шу ҳақида маълумот берди.
Натижада 2015 йилда парк ҳудудида 20 браконьер ўлдирилди. Бироқ энди жониворларни ҳимоя қилиш дастури ўзбошимчаликда айбланмоқда. Ўрмон департаменти рейнжерлари доим ҳарбийларга ўхшашган: улар ҳарбий кийимда юришади, қурол олиб юриш ҳуқуқига эга ва жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. Бундан ташқари, яқинда жониворларни муҳофаза қилиш мақсадида дронлардан фойдаланишга рухсат берилди.
Бироқ ҳукумат рейнжерларнинг юқори милитаризацияси суд ишига бориб тақалиши мумкин. Бундан ташқари, паркни молиялаштиришга катта пуллар кетмоқда, бу вақтда эса маҳаллий аҳоли ночор кун кечирмоқда.
Мавзуга оид

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025