Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўш-Москва самолёти йўловчилардан бири туфайли фавқулодда қўнди
Қирғизистоннинг Манас аэропортида Boeing 737 йўловчи самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу йўловчилардан бирининг соғлиғи билан боғлиқ, деб хабар берди ТАСС аэропорт матбуот котиби Алия Қурбоновага асосан.
Унинг сўзларига кўра, Ўшдан Москвага парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб аэропортга қайтишга мажбур бўлган.
«Бортдаги аёллардан бири ўзини ёмон ҳис этди. У илк бор самолётга чиққан экан. Экипаж бундай вазиятда аэропортга қайтиш ҳақида қарор қабул қилди», - деди Қурбонова.
Таъкидланишича, аёл аэропорт тиббий хизматчилари томонидан қабул қилиб олингач, ҳаво кемаси парвозни давом эттирган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025