Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Виржиния федерал суди Трамп фармони ижросини тақиқлади
АҚШнинг Виржиния штати федерал суди АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармони ижросига янги вақтинчалик тақиқни жорий қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда. Аввалроқ, Виржиния бош прокурори Марк Ҳерринг Трампнинг иммиграция фармонига қарши гуруҳга қўшилган эди.
Агентликка кўра, тақиқни федерал ҳакам Леони Бринкема қўллаган. Қайд этилишича, у АҚШ адлия вазирлигининг мурожаатини "асоссиз" деб топган.
Трамп фармонига қарши ариза Америка фуқаро эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан топширилган эди. Шунингдек, Американинг Нью-Йорк, Массачусетс ва Вашингтон штатлари бош прокурорлари ҳам айни фармонга қарши чиқишгани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Калифорния штати Сан-Франциско шаҳар апелляция суди президент Дональд Трампнинг иммиграция фармонига вақтинча тақиқ жорий қилган қуйи инстанция судининг қарорини маъқуллаган эди.
Трампнинг "Мамлакатни хорижий террорчилардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги фармони 7 мусулмон мамлакат (Эрон, Ироқ, Яман, Сурия, Судан, Сомали ва Ливия) фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга тақиқлашни ҳамда ҳар қандай қочқинни қабул қилиш дастури ижросини 120 кунлик муддатга тўхтатишни кўзда тутар эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025