«Барселона» футболчилари ва Луис Энрике ўртасида янги муаммо пайдо бўлди

«Барселона» футболчилари ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасида «ПСЖ»га қарши ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Луис Энрикега бўлган ишончни бутунлай йўқотишди. Бу ҳақда Cadena CОРЕ хабар тарқатди.
Бундан ташқари, «кўк-анорранглилар» футболчилари мавсум якунида Луис Энрике ўз лавозимини тарк этишига ишончи комил бўлиб туришибди. Улар ҳозирги ҳолатда мураббий вазиятни ўзгартира олмайди, деб ҳисоблашмоқда.
«Барселона» «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар бу баҳсни ҳар томонлама имкониятни бой беришди. Буни жамоанинг ўзи ҳам тан олди. Жавоб учрашуви 8 март куни бўлиб ўтиши лозим.
Луис Энрикенинг «Барселона» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ, у апрель ойигача ўзининг келажаги борасида бир қарорга келмаслигини таъкидлаганди. Клуб раҳбарияти эса мураббий билан шартномани узайтириш ниятида экани билдирган.
Мавзуга оид

09:50
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025