Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон сунъий йўлдошларни учириш бўйича мутлақ жаҳон рекордини ўрнатди
Ҳиндистоннинг фазовий тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) орбитага бир вақтнинг ўзида 104та турли сунъий йўлдошни олиб чиқиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Ҳиндистон 2017 йилнинг 15 февраль куни PSLV-C37 ракета-ташувчисини омадли равишда учирди. Унинг ёрдамида орбитага 104та сунъий йўлдош чиқарилди. Бу эса фазогирлик тарихидаги мутлақ жаҳон рекорди саналади, деб хабар берди Times of India нашри.
Ракета учирилганидан 17 дақиқа ўтиб сунъий йўлдошларни орбитага чиқара бошлади. Миссия ҳаммаси бўлиб ярим соат давом этди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳинд фазогирларини омадли парвоз билан табриклади. У Twitter’даги саҳифасида шундай ёзди: "Бу Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар ташкилотининг омади ҳамда бутун миллатимизнинг фахри. Ҳиндистон ўз олимларини шарафлайди".
104та сунъий йўлдошдан 103таси нанойўлдошлар бўлиб, бир килограммдан ўн килограммгача оғирликка эга. Уларнинг 88таси Сан-Францискода жойлашган Американинг Planet Labs хусусий компаниясига тегишли ҳамда Dove деб аталиб, 4,7 килограмм оғирликка эга. Бундай сунъий йўлдошларнинг асосий мақсади – Ер юзасини тасвирга тушириш.
Тадқиқот ташкилоти айни дамда Geosynchronous Satellite Launch Vehicle-Mk III оғир синфидаги ракета-ташувчи учун двигателлар ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. У йўлдошларни Ернинг геостационар орбитасига олиб чиқишга ихтисослашган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025