Туркманистон президенти давлат байроғи куни муносабати билан амнистия эълон қилди
Учинчи муддатга қайта сайланган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат байроғи куни муносабати билан 828 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди.
Президент афв этиш ҳақидаги фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг президентлик сайловларига бағишланган қўшма мажлисида имзолади. Туркманистонда давлат байроғи куни 19 февралда нишонланади.
Фармон афв этилган одамларни асосий ҳамда қўшимча жазодан уларга маълум ҳудудда яшаш мажбуриятини юклаш билан озод этади.
Президент ҳуқуқ-тартибот муассасалари раҳбарларига афв этилганлар байрамни ўз яқинлари даврасида ўтказишлари учун уларнинг ўз вақтида уйларига етиб боришларини таъминлашга кўрсатма берди. Туркманистон президенти шунингдек маҳаллий ҳокимият органларига афв этилганларга иш топишда кўмак кўрсатишни топширди.
Туркманистонда афв этиш акциялари давлат байрамлари муносабати билан бир йилда бир неча маротаба ўтказилади. Бундан аввалги амнистия ўтган йил декабрида Бетарафлик куни муносабати билан ўтказилган ва унга кўра 561 нафар маҳбус озодликка чиқарилганди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024