Жамият | 22:05 / 17.02.2017
9562
2 дақиқада ўқилади

Альп курортларининг йўқолиш муддати эълон қилинди

Фото:  Archiv SLF

Европалик олимлар Альп тоғлари 2100 йилга бориб ҳозирги қор қопламининг 70 фоизини йўқотишини тахмин қилишмоқда. The Cryosphere журналида шунга бағишланган тадқиқот ҳақида маълумот берилди

Жорий глобал исиш суръатларини инобатга оладиган бўлсак, олимларнинг тахминлари адолатли. Шундай бўлган тақдирда аср охирига бориб денгиз сатҳига нисбатан 2,5 минг метр пастда қор қоплами йўқолади. Шунингдек чанғи мавсуми ҳам 1,5 ойга қисқариши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, 3 минг метр баландликдаги қор қоплами чуқурлиги 40 фоизга қисқариши кутилмоқда. 

Муаллифларнинг таъкидлашича, глобал исишдан энг кўп денгиз сатҳидан 1,2 минг метрдан пастда жойлашган тоғ-чанғи базалари жабр кўради. Альпдаги барча объектларнинг тахминан чорак қисми шу ҳудудларга тўғри келади. 

Шу билан бирга олимлар ҳодисаларнинг альтернатив ривожи эҳтимоли ҳам мавжудлигини таъкидлашди. Бу версия Альп тоғларининг жорий экотизими деградациясини бекор қилмайди, лекин унинг кўламини пасайтиради. Аср охирига бориб ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича икки даражадан ортиқ пасаймаса, қор қоплами майдони ҳозирги ҳолатидан тахминан 30 фоизгача қисқариши мумкин. 

Олимларнинг хулосалари компьютерда моделлаштиришга асосланган. Бунда тоғлардаги қор қопламларининг йўқолиш суръатларини баҳолашга имкон берувчи ALPINE3D пакетидан фойдаланилган. Олимлар ҳукумат ва ишбилармонларни иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга чақиришмоқда. 

Мавзуга оид