Жаҳон | 10:21 / 17.02.2017
22381
2 дақиқада ўқилади

Россияда ИШИДга қўшилмоқчи бўлган бир гуруҳ марказий осиёликлар қўлга олинди

Сахалинда Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегарачилари ва ходимлари ИШИД террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш учун Сурияга миграция қилмоқчи бўлган Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ушлашди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ФХХнинг Сахалин бўйича чегара бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда

"2016 йилда учинчи давлатлар орқали ИШИД фаолиятида иштирок этиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган Марказий Осиё давлатларидан бир гуруҳ одамлар аниқланган. Уларнинг барчаси узоқ вақт давомида Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаган", дейилади хабарда.

ФХХ маълумотларига кўра, улардан бири Сахалин вилоятида чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтгани ва порахўрлик учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан экстремистик йўналишдаги жиноятларни содир этганлик ва жангариликка ёллаганлик учун қидирилган.   

Таъкидланишича, айни вақтда суд қарори билан 4 нафар марказий осиёлик ўз ватанларига қайтарилган ва хорижий ҳамкорларга жавобгарликка тортилиш учун топширилган.  

Мавзуга оид