Сан-Францискодаги кафеда антиқа ходим пайдо бўлди
Сан-Францискодаги савдо марказларидан бирида Café X кафеси очилди. Унда эспрессо ва латте каҳваларини энди робот тайёрламоқда.
Бироқ, кафеда фантастик фильмлардаги инсон кўринишидаги роботларни кўрмоқчи бўлганлар янглишадилар, деб ёзмоқда Financial Times нашри.
Барчи-робот кўпроқ бир дастакли катта қаҳвақайнатгични эслатади. Шундай бўлишига қарамасдан, янги ходим мижозларга хуш келмоқда ва улар нашр томонидан RoboCup (робот-чашка, ("Робокоп" фильмига тақлид қилинган) деб аталган робот билан мамнуният билан суратга тушмоқдалар.
RoboCup’нинг инсондан асосий афзаллиги унинг тезлиги ва кўп вазифаларни бажариши ҳисобланади. Робот икки чашка қаҳвани бир минутдан камроқ вақтда тайёрлаб беради.
Кафеда янги ва қиммат технологиялар қўлланганига қарамасдан, қаҳва оддий кафедагилардан қиммат турмайди ҳамда эспрессо 2,25 доллардан ва латте 2,95 доллардан таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
21:58 / 25.10.2024
Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
19:43 / 21.10.2024