Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё олимлари ташқи дунёдан қамалиб олишди
Осиёнинг Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Тайландда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, ушбу мамлакатларнинг олимлари хорижий ҳамкасблари билан жуда суст ҳамкорлик қилишади. Бу ҳолат тажриба алмашинувига ва минтақада инновациялар тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб ёзади universityworldnews.com.
Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Тайланднинг камида ўн йил муқаддам докторлик даражаси ёки бошқа илмий унвонни олган 8 фоиз ёш тадқиқотчилари хорижда ишлаган, холос. Global State of Young Scientists ёш олимлар халқаро бирлашмаси ўтказган тадқиқот натижаси шундай.
Осиёнинг ёш тадқиқотчилари диплом олгач, 3 ойгача бўлган муддатга қисқа сафарларга чиқишади ҳамда асосан, Шимолий Америка ва Европадаги ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишади.
Яқин қўшни мамлакатлар олимлари билан 18 фоиз олимлар ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, 40 фоизга яқин тадқиқотчи фақат ватанида фаолият олиб боришини айтишган.
Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Тайланд мамлакатларининг 70 фоизга яқин ёш олимлари ватанларини тарк этишни режалаштиришмаяпти.
Муаллифларнинг фикрича, ёш осиёлик олимларнинг бу тарзда ишлаши ушбу мамлакатларда илмий натижалар пасайишига олиб келади ва янги ғоялар ҳамда турли илмий ёндашувларнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
21:26 / 08.04.2025