Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
Расмийлар аҳолини эҳтиёт бўлишга ва янги эмлашларни олишга чақирмоқда.

Фото: Unsplash
Осиёда яна COVID-19 фаол тарқалишни бошлади. Хусусан, бир ҳафта ичида Ҳонгконгда касалликни юқтириб олиш фоизи бир йил ичидаги энг юқори даражада етди, деб хабар беради Bloomberg.
Ҳонгконг Соғлиқни сақлаш маркази маълумотларига кўра, оғир, жумладан, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар бир йил давомидаги максимумга чиққан. Оқова сув намуналари ва касалхоналарга мурожаатлар кўпайгани вирус аҳолиси 7 миллиондан ошадиган шаҳарда фаол тарқалаётганидан далолат беради.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бир ҳафта ичида касалланиш ҳолати 28 фоизга ошган. Шифохонага ётқизиладиган беморлар улуши етти кун олдингига нисбатан 30 фоизга кўп. Касалланиш ҳолатларининг кўпайиши одамларда иммунитет кучсизлангани билан боғланмоқда.
Bloomberg агентлигига кўра, сўнгги бир неча ойдан бери Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳам COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари кўпайган. Расмийлар аҳолини эҳтиёт бўлишга ва янги эмлашларни олишга чақирмоқда.
COVID’нинг қайтиши шимолий ярим шарнинг катта қисмида ёз фасли бошланаётган пайтга тўғри келаётгани, вирус ҳатто иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам аҳолининг катта қатламларини зарарлаши мумкинлигини англатади.
Мавзуга оид

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот

14:47 / 09.08.2023
Осиёда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархи ишчи кучи етишмаётгани сабабли ошиши мумкин — WSJ

19:36 / 13.03.2023