Жаҳон | 17:22 / 20.02.2017
12362
2 дақиқада ўқилади

Лавров АҚШ махсус хизматлари Россия элчисининг телефон суҳбатларини тинглагани ҳақида айтди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилдики, АҚШ махсус хизматлари Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кислякнинг телефон мулоқотларини махфий тарзда тинглашни йўлга қўйган. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн билан боғлиқ можаролар фонида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан тасдиқланган.

«Бир неча ҳафта давомида Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси генерал Флинн билан боғлиқ можаро вақтида америкалик махсус хизмат вакиллари журналистларга расман ёки аноним тарзда бизнинг элчимиз Кислякни эски вақтлардаги каби махфий тинглаб боришганини билдиришди», — деган Лавров.

14 февраль куни Майкл Флинн истеъфо берди. У АҚШ вице-президенти Майкл Пенсга Кисляк билан мулоқоти ҳақида хато маълумот берганини тан олди. Маълум бўлишича, у руслар элчиси билан Дональд Трампнинг қасамёд қилиш маросимига бир ой вақт борлигида муҳокама ўтказган. Кейинроқ Флинн россияликлар элчиси билан мулоқоти тафсилотларини ошкор қилди.

Мавзуга оид