Жамият | 11:30 / 20.02.2017
43911
1 дақиқада ўқилади

Саратовдаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

20 февраль куни Россиянинг Саратов вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги минтақавий ИИВ матбуот хизмати ходими Денис Желтовга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

ЙТҲ маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00 атрофида рўй берган. «Дастлабки маълумотларга кўра, 90-минтақа давлат рақамига эга Kia Rio русумли автомобиль қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва 163-минтақа давлат рақамига эга бўлган Nissan Almera машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки ҳайдовчи ва Kia автомашинасидаги 4 нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Nissan машинасида фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган», — дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Kia Rio салонида 3 эркак ва 2 аёл бўлган, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги хабар қилинмоқда.

Ҳалокат бўйича тергов ишлари бошлаб юборилган. 

 

 

Мавзуга оид