Фан-техника | 22:40 / 21.02.2017
5271
2 дақиқада ўқилади

5G технологияси Nokia ва Intel лабораторияларида синовдан ўтади

Фото: Flickr/ Josh Bancroft

Финляндиянинг Nokia телекоммуникацион қурилмалари ишлаб чиқарувчиси ва Американинг Intel технологик компанияси АҚШ ва Финляндияда 5G технологиясини синовдан ўтказиш ҳамда ривожлантириш лабораториясини очади. Бу ҳақида компанияларнинг қўшма релизида маълум қилинди. 

Шу тариқа компаниялар тижорат бозорида янги симсиз технологиянинг пайдо бўлишини тезлаштиришмоқчи. Қўшма лабораториялар Нью-Жерси штатидаги Мюррей-Ҳилл ва Финляндиядаги Эспоода ишга туширилади. 

"5G янги ва ҳаттоки ҳали номаълум "ўйинчи"лар учун кўплаб тижорий имкониятлар яратиш салоҳиятига эга. Бизнинг 5G Solutions Lab қўшма лабораториямиз компанияларни янги имкониятлар яратишда бебаҳо ресурс билан таъминлайди", - дейди Mobile Networks Products Nokia бўлими раҳбари Фрэнк Веерич. 

5G тармоқлари реал вақт режимида сониясига 10 Гб'дан юқори тезликда ахборот алмашиш имконини беради - бу 4G тармоқларидан 30 карра тезроқ дегани. Халқаро электр алоқа иттифоқи янги стандартни 2020 йилга бориб тадбиқ қилишни режалаштирмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид