Фан-техника | 14:45 / 21.02.2017
14444
3 дақиқада ўқилади

Гаражда ясалган ажойиб учар машина

Индивидуал учар аппаратлар ясаш ва уни автомобиллар саноати кўламигача ривожлантириш ғояси ўзининг бошланғич нуқтасини бошлашга яқин бормоқда. Дубай шаҳар ҳокимияти жорий йил ёзда Ehang такси-дронлари билан учувчисиз рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Нидерландиянинг PAL-V стартапи "дунёдаги биринчи сертификатланган серияли Liberty учар автомобиллар"ини ишлаб чиқаришга ариза қабул қила бошлади. 

Бироқ фақатгина компаниялар мана шундай автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди. Сўнгги 10 йил ичида мультикоптерлар учун эҳтиёт қисмлари анча арзонроқ учрай бошлади ва улар кўпайиб қолди. Қурилмани йиғиш технологияси эса у қадар мураккаб эмас — бу ижодкор инсонларга бир зумда гаражда ўзининг кўп винтли учар қурилмаларини яратиши учун туртки бўлади. 

Масалан, голландиялик кишилар ҳаваскор Sky-Hopper мультикоптерини яратди. Унинг прототипи ўртасида кичик ўриндиқли енгил, ичи бўш алюминий қувур ва 16 пропеллерлардан иборат. Sky-Hopper бошқаруви оддий масофавий пульт ёрдамида амалга ошади. У оператор ёки осмондаги учувчи қўлида туриши мумкин.

Ҳозирда мультикоптернинг камчилиги жуда кўп. Мисол учун, саёҳатчи шамол ва ҳавода учраши мумкин бўлган айрим кўнгилсизликлардан ҳимояланмаган. Шундай экан, парвоз хавфсизлиги бўйича ҳал этилмаган масалалар ҳам етарли.

Шу сабабли нидерландияликлар жамоаси ёпиқ корпусли навбатдаги Sky-Hopper прототипини яратиш ниятида. Жойстик тўлақонли бошқарув панелига ўзгартирилиши кутилмоқда. Бироқ Sky-Hopper'да хавфсизлик бўйича кўплаб муаммоларнинг мавжудлиги ҳали ҳам унинг жаҳон бозорига чиқишига тўсқинлик қилади.

Машинада хавфсизлик ёстиғи ҳам, парашют ҳам, ишланган тез қўниш усули ҳам мавжуд эмас. Айни дамда мазкур аппарат ижодкор кишиларнинг ҳаваскор учар ўйинчоғи сифатида қолаверади. 

Бошқа томондан эса, айнан шундай қизиққон шахслар ёш саноатни олға суришга туртки бўлишади, шунингдек, уни янада самаралироқ, тезроқ ривожланишига сабаб бўлади. Келажак транспорти учун керак бўладиган сифатли ва ўйлаб топилган янги қисмларни яратишга ёрдам беради.

Мавзуга оид