Хитойда 94 ёшли кунг-фучи аёл топилди

Хитойнинг Чжэцзян вилоятида яшовчи 94 ёшли аёл кунг-фу билан шуғулланиши туфайли интернетда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Чжан Хэсянь жанговар санъатларнинг бу тури билан тўрт ёшидан шуғуллана бошлаган ҳамда катта бўлганидан сўнг Нинбо шаҳрида ўзи дарс бера бошлади. Аёл айни дамда нафақага чиққан бўлиб, ҳар куни спорт билан шуғулланади ва қурол сифатида ёғоч таёқдан фойдаланади. У ўз ўғли билан биргаликда машқлар олиб боради, шунингдек, чеварасига ҳам бу спорт сир-асрорларини ўргатмоқда.
Хэсянь яхши жисмоний ҳолатда бўлиб, кучли соғлиғи билан ажралиб туради. Таъкидланишича, уни маҳаллий аҳоли вакиллари “аёл-рицар” деб аташади.
Мавзуга оид

19:28 / 07.04.2025
Хитой суди юзлаб тирик тимсоҳларни онлайн аукционга қўйди

00:38 / 07.04.2025
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди

21:46 / 06.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди

11:07 / 03.03.2025