Light | 11:05 / 27.02.2017
50126
2 дақиқада ўқилади

Билиб қўйган яхши: икки пластик идиш ёрдамида яроқсиз сувни фильтрлаш усули

Ушбу мақола муаллифига ичишга яроқсиз бўлган сувни қандай тозалашни билгани, унинг ўтган йилги Туркия тоғларига сафари чоғида жуда асқотди. Унинг ёзишича, улар саёҳат чоғида чангалзорга дуч келган ҳамда йўлдан адашиб қолишган. Сув захираси эса тобора камайиб, қуёш эса аямасдан қиздирарди. 

Саёҳатчилар бир неча километрлардаги сув манбаига етиб боришганида унинг ҳаддан ортиқ ифлослигидан ҳафсалалари пир бўлганини таъкидлайди мақола муаллифи. Гап шундаки, сув умуман ичишга яроқсиз ҳолда эди! Шундай вазиятга тушиб қолганда нима қилиш керак? Бунинг учун оддий сув фильтрловчи қўлбола қурилмани ясашингизга тўғри келади. 

Шундай қилиб, қуйи баклашкадаги сув қуёшда қизиб, аста-секин буғланади. Буғлар пластик қувурча орқали юқоридаги идишга тўпланади. Бу ерда конденсат ҳосил бўлади. Натижада тозагина чучук сувга эга бўласиз. Таъкидлаш жоизки, у ҳақиқий маънода тоза бўлади. Албатта, бу усулга кўпроқ вақт талаб қилинади, бироқ экстремал вазиятларда қўл келиши шубҳасиз. 

Мақола муаллифи билан боғлиқ вазият ҳам яхши хотима билан тугаган. Бирмунча вақтдан сўнг, улар тоғда чўпонга дуч келишган, у ўзининг сув захирасини сайёҳларга тақдим этган. 

Мавзуга оид