Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаблар маълум қилинди
Ичимлик суви эпидемик ва радиация жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркиби бўйича зарарсиз ва ижобий органолептик хусусиятларга эга бўлиши керак.
Шунингдек, ичимлик суви давлат стандарти талабларига мос келиши керак. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.
Қайд қилинишича, аҳолини марказлашган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув хлорланади. Бундан мақсад – уни касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардан тозалаш. Йирик ичимлик сув иншоотларида суюқ хлор ишлатилади. Сув хлорлангандан кейин 0,5-1 соат ўтгач, хлорнинг қолдиғи 0,3-0,5 мг/л бўлиши гигиеник меъёрга тўғри келади. Ичимлик суви истеъмолчига етиб боргунга қадар таркибида хлор қолмайди. Ичимлик суви меъёрдан ортиқ хлорланмайди.
Сувнинг таъми ҳар ерда ҳар хил бўлиши мумкин, бу сув манбасига боғлиқ. Баъзи ичимлик суви қувурлари темирдан ишланган. Жўмрак очилганида сарғиш рангдаги сув келиши мумкин. Бу қувурнинг занги бўлиб, сув оқиши натижасида ювилиб кетади. Бунинг зарари йўқ, деб таъкидламоқда Санэпидқўмита. Шунингдек, сув қайнатилиши натижасида чойнакда ҳосил бўлган оқ сарғиш чўкма ҳам инсон саломатлиги учун безарар.
Сув босими юқори бўлгани сабабли, жўмракни очганимизда кўпиради, лекин ҳиди бўлмайди.
Ичимлик сувини аввал тиндириб, кейин қайнатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ичимлик суви иншоотларидаги фильтр станциялари сувнинг фильтрланишини, маиший фильтрлар эса уй шароитида сувни фильтрланишини таъминлайди. Маиший фильтрлар гигиеник ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
Мавзуга оид
12:38 / 12.02.2025
“Умра ва Ҳаж зиёратчиларидан менингитга эмланиш сертификати талаб қилиш бекор қилинмаган” – Санэпидқўмита
18:12 / 06.01.2025
“Метапневмовирус умуман янги эмас, ваҳимага ўрин йўқ” – мутахассис тармоқлардаги саросима ҳақида
09:35 / 06.01.2025
Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди
17:30 / 26.11.2024