Жаҳон | 21:55 / 27.02.2017
9552
1 дақиқада ўқилади

Туркия зирҳли техникасини Сурия чегарасига олиб келмоқда

Туркия қуролли кучларининг зирҳли техникалари Газиантеп вилояти жануби-шарқидаги темир йўл бекатига келтирилган.

Сурия билан чегарага «Фрот қалқони» амалиётида қўлланиши назарда тутилган 22та зирҳли транспорт келтирилган.

Темир йўл бекати ва зирҳли машиналар колоннасини қўриқлаш кучайтирилган.

Сурияда Туркия томонидан «Фрот қалқони» аксилтеррор амалиёти ўтган йилнинг 24 августидан буён олиб борилмоқда. Туркия армиясининг қўшни давлат ҳудудига қуруқликдаги қўшинларини олиб кириши ўз ҳудудига хавф солиб турган кучларни бартараф этиш мақсади билан изоҳланади. Туркия ҳукумати ўз чегараларига ИШИД томонидан мавжуд хавфни бартараф этмоқчи. Амалиётлар натижасида Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудудларини ИШИД жангариларидан тозалаш мақсад қилинган.

Бундан олдинроқ Туркия президенти маслаҳатчиси Илнур Чевик турк қўшинлари Манбиж шаҳри озод қилинмагунича Сурияни тарк этмаслиги ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид