Спорт | 23:37 / 27.02.2017
9642
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик курашчи халқаро турнирда “Энг яхши техника соҳиби” бўлди

Болгариянинг Варна шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш спортчилар муваффақиятли иштирок этди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, турнирда Ўзбекистон, Болгария, Руминия, Молдова, Россия, Грузия, Япония, Венгрия, Хорватия, Испания, АҚШ ва Украина терма жамоалари қатнашган.

Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда Ислом Баҳромов, Мирзобек Раҳматов ва Жалғас Бердимуродов барча рақибини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади. М.Раҳматов, шунингдек, ёш полвонлар орасида “Энг яхши техника соҳиби” номинациясида ғолиб бўлди. Тўрабек Тиркашев ва Фазлиддин Намозов бронза медаль билан тақдирланди.

Эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувларда Рустам Жўраев ва Баҳодир Аслонов ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Рамазон Ибодов, Муҳаммадали Мухторов  ва Ҳасанбой Раҳимов эса учинчи ўринни эгаллади.

Мавзуга оид