Light | 07:12 / 27.02.2017
64606
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон бренди энди Ўзбекистонда

25 февраль куни Тошкент шаҳрида жаҳон бренди бўлмиш «Chilli MiLi» ресторанлар тармоғининг филиали очилди.

Ўзбекистон пойтахтида жойлашган ресторан ўзгача ёндашилган дизайнда бўлиб, ундаги мебель ва бошқа буюмлар алоҳида меҳр билан ясалган. Ресторанда асосан товуқ ва балиқли таомлар тақдим этилади. Шунингдек, бир қатор мазали салатлар, ўзгача рецепт билан пиширилган бошқа таомлар ҳам мижозларга мунтазир.

Ресторан Польшанинг машҳур «Chilli MiLi» ресторанлар тармоғининг бир бўлаги бўлиб, Пётр Терликовски бренд асосчиси ҳисобланади. Ресторанда Польшадан Ўзбекистонга ташриф буюрган Лукаш Калушки бош ошпаз саналади. Ресторанда тайёрланадиган барча таомлар жаноб Калушкининг махсус рецепти билан, Польшадан келтирилган зираворлардан фойдаланилган ҳолда тақдим этилади. Ресторан очилишида инвестиция ишлари бўйича Польша вакили Жасек Михалсининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу ресторан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз эшикларини очди.

Ресторан ўзбекистонликлар ва хорижлик фуқароларга жаҳоннинг энг етакчи брендларидан биридаги муҳитни ҳис этиш имконини беради.

«Chilli MiLi» ресторанига ташриф буюриб, ўзгача меҳр ва услуб билан тайёрланган энг машҳур бренд таомларидан баҳраманд бўлинг!

Манзил: Тошкент, Абдулла Қодирий кўчаси 25 уй.
Тел.: +99895 1965454

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид