Қирғизистонда мухолифат етакчиси ҳибсга олинди
Бишкекнинг Биринчи май тумани суди 26 февралда қўлга олинган, "Ата-Мекен" ("Ота макон") партияси етакчиси ва парламентдаги шу номдаги фракция раҳбари Омурбек Текебаевга нисбатан эҳтиёт чораси тайинлади.
Суд қарорига кўра, мухолифат етакчиси Текебаев икки ойга ҳибсга олинди. Сиёсатчи Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторида ушлаб турилибди.
Қирғизистон бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2010 йилда Қирғизистоннинг муваққат ҳукумати раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Текебаев россиялик тадбиркордан "унга устунликлар берилиши" учун 1 млн доллар олган. Бир қатор телекоммуникация компанияларига эга бўлган россиялик бу пулларга Қирғизистонда уяли алоқа хизматларини тақдим қилувчи "Альфа телеком"нинг 10-15 фоиз акциясини олишга умид қилган.
Таъкидланишича, Текебаев олган пуллари учун ўз зиммасига олган "мажбуриятларни" бажармаган ҳамда пулларни қайтаришдан бош тортган. Боз устига у россияликка йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган. Бу жиноий иш бўйича, шунингдек, Текебаевнинг сафдоши, Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Дуйшен Чотонов ҳам қўлга олинган.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024