Қирғизистонда мухолифатчи Текебаев тарафдорлари намойиш уюштиришди
27 февралда Қирғизистоннинг "Ата Мекен" партияси етакчиси Омурбек Текебаев тарафдорлари собиқ ҳарбий суд биносидан мамлакатнинг миллий хавфсизлик қўмитаси биносига йўл олишди.
Шу куни аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Текебаевни фирибгарлик ва коррупция айблови бўйича икки ойга ҳибсга олиш қарорини чиқарганди.
Парламент депутатлари Наталья Никитенко ва Канибек Иманалиев журналистларга Текебаевга нисбатан Қирғизистон жиноят кодексининг барча меъёрлари қўпол равишда бузилганини маълум қилишган. Уларнинг фикрича, ушбу ҳукм Қирғизистондаги демократияга берилган зарбадир.
Депутатлар, шунингдек, норозилик акциялари давом этишини таъкидлаб ўтишди. Текебаев тарафдорлари унинг ишининг адолатли тергов қилинишига эришишмоқчи.
Текебаев "баъзи хизматлари учун" россиялик тадбиркордан 1 млн доллар олиб, зиммасига олган "мажбуриятларни" бажармай, пулни қайтариб бермаганликда ва тадбиркорга таҳдид қилишда айбланмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024