Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Н.Назарбоев Конституциянинг 26-моддасини ўзгаришсиз қолдиришни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Конституциянинг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдиришни таклиф қилди. Бу ҳақида Tengrinews.kz нашрида хабар берилди.
"Ишчи гуруҳ мажлиси давомида Нурсултон Назарбоев ҚР Конституциясининг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдириш таклифини берди", - дея хабар беради Оқўрданинг Twitter'даги матбуот хизмати.
"Умумхалқ муҳокама жамиятда биргина савол - 26-модда бўйича фикр йўқлигини кўрсатди. Ушбу модда бўйича ҳуқуқшуносларимиз томонидан катта иш қилинган. Изоҳ берилган. Ўтказиб, қабул қилиш мумкин эди. Бироқ ўзингиз тушунасиз, Конституция - бу Конституция. Конституция бўйича консенсус бўлиши керак. Бу Конституция ва аксарият буни қўллаб-қувватлаши даркор. Шу муносабат билан мен 26-моддани аввалги ҳолида қолдиришни таклиф этаман", - деди Назарбоев.
ҚР Конституцияси 26-моддасининг биринчи пунктида "Қозоғистон фуқаролари" сўз бирикмасини "ҳар бир"га алмаштириш таклиф қилинган эди.
"26-моддага таклиф қилинган ўзгаришлар ҚР Конституциясининг мазкур моддаси 1-пункти таҳрирининг ноаниқлиги билан боғлиқ, бу эса хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади", - деди Республика нотариал палата ҳуқуқшуноси Людмила Кутенко.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
21:49 / 26.02.2025