Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Анжелина Жоли Камбожадан яна битта ер майдони сотиб олмоқда
Голливудлик актриса ва рёжиссёр Анжелина Жоли Камбожа ўрмонларида яна битта ер майдонини яширинча харид қилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, 2002 йилдан бошлаб актрисага 7,5 гектарли майдон тегишли бўлиб, унда MJP Foundation хайрия ташкилотининг базаси ва турар жой мажмуаси жойлашган. Бу ер аввал 2015 йилда "қизил кхмерлар вақтида" оммавий қотилликларни амалга оширишда айбланган Та Титхга тегишли бўлган.
Таъкидланишича, Жоли 2,5 гектарли қўшни майдонни "қизил кхмерлар" давридаги яна бир собиқ ҳарбий Риенга Читадан 32 минг фунт стерлингга сотиб олмоқчи.
Ерни сотиб олиш бўйича музокаралар актриса Камбожага ўзининг ҳужжатли фильми намойишига келганда олиб борилган.
Жоли вакилларидан бу маълумот бўйича изоҳ берилмаган.

Мавзуга оид
22:05 / 08.07.2021
Ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти тўхтатилади
11:02 / 15.06.2021
Ҳонгконгда 5 гектар ер майдони 7 миллиард доллардан кўпроққа сотилиши мумкин
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
17:25 / 11.03.2021