Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Хитойдаги «велокамалак»
Шанхайда йўловчилар томонидан қолдириб кетилган камида тўрт минг ижарага берилувчи велосипедлар бир жойга йиғилди ҳамда махсус тураргоҳда ранг бўйича алоҳида жойлаштирилди. Бу ажойиб тасвирлар кўплаб ОАВ қизиқишига сабаб бўлди – унга ранглар кетма-кетлиги тасодифан бўлганига қарамай, “велосипедлар камалаги” номи берилди.
Хитойдаги велосипедларни ижарага бериш компаниялари бир неча йилдан бери фойдаланувчиларнинг уларга нисбатан бепарво муносабати билан тўқнаш келмоқда. Қоидаларга кўра, улар транспорт воситасини, тўланган вақт якунига етгач ҳамда тизим ғилдиракларни тўсиб қўйганидан сўнг, йўл четида қолдириб кетишлари мумкин, бироқ кўплар велосипедларни қаерда хоҳлашса ўша ерда ташлаб кетади.
Шаҳар хизматлари эса бундай велосипедларни махсус тураргоҳларга йиғишади.



Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025