Фан-техника | 10:19 / 02.03.2017
11419
2 дақиқада ўқилади

Видео: Lamborghini’нинг Huracan суперкари янги рекордни ўрнатди

Lamborghini компанияси Нюрбургрингдаги пойга трассасида Huracan суперкарининг “қувватланган” модификацияси рекорд тезликни ўрнатгани ҳақида эълон қилди. Performante’нинг нусхаси бир айланани 6 дақиқаю 52,01 сонияда босиб ўтиб, Porsche 918 Spyder’ни беш сонияга ортда қолдирди ҳамда трекнинг энг тезкор серияли автомобилига айланди.

Италия маркасининг икки эшикли суперкарини пилот Марко Мапелли бошқарди. У Lamborghini’нинг Нюрбургрингдаги аввалги энг тезкор варианти - Aventador SV вақтини етти сониядан кўпроққа ортда қолдирди. Серияли машиналар ўртасидаги аввалги рекорд соҳиби - Porsche 918 Spyder 6 дақиқа 57 сония натижани қайд этди.

Lamborghini ўзининг YouTube-каналида пойганинг тўлиқ видеосини тақдим этди.

Huracan Performante премьераси ҳали ўтказилгани йўқ ҳамда автомобиль ҳақида расмий тафсилотлар маълум эмас. Тахминларга кўра, янги нусха одатий Huracan’дан 40 килограммга енгилроқ бўлади ҳамда 5,2 литрли 640 от кучига эга V10 билан жиҳозланади. Бундан ташқари, қайта созланган ва иккита уловчи механизмга эга роботлаштирилган узатмалар қутиси тезроқ ўзгартирилиши мумкин ҳамда модель тўсиқларида фаол аэродинамик элементлар пайдо бўлади.

Мавзуга оид