Жаҳон | 13:54 / 04.03.2017
28840
2 дақиқада ўқилади

Бакиев Қирғизистондан қочиб кетганидан кейин Беларусга қандай келганини маълум қилди

Фото: Sputnik

Бир қатор хорижий ОАВда Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг эксклюзив интервьюси ҳақида анонс пайдо бўлди.

Қурмонбек Бакиев видеоанонсда қандай қилиб мамлакатдан қочиб чиққани ва Беларусга келгани ҳақида ҳикоя қилиб берган. Шунингдек у 2010 йилги воқеаларни навбатдаги марта давлат тўнтариши, деб атаган. Бакиевнинг айтишича, АҚШ собиқ президенти Барак Обама Қозоғистон ва Россия раҳбарларини мамлакатни тарк этган президент ва унинг оила аъзолари хавфсизлиги ҳақида ўйлаб кўришни гўёки илтимос қилган. Бакиевнинг сўзларига кўра, шундан сўнг, унга Беларусь президенти Александр Лукашенко қўнғироқ қилган.

«Унинг илк сўзлари: «Қурмонбек, сен ҳали тирикмисан?» эди. Иккинчи саволи эса: «Сен чивинлардан қўрқмайсанми?» бўлди. Мен у ҳазил қилмоқда, деб ўйладим, бироқ ўша пайтда ҳазилни қабул қила оладиган даражада эмасдим. Мен: «Йўқ, мен Россиянинг Волгасида узоқ муддат яшаганман, у ерда чивинлар кўп эди» дедим. Шундан сўнг у: «Мен сени олиб кетсам, бунга қандай қарайсан?» деди. Мен дарҳол рози бўлдим», - дея айтиб ўтган Қурмонбек Бакиев.

Шунингдек интервьюда у оиласига ажратилган ер участкаси ва уй қурилиши ҳақида айтиб ўтди. 

Мавзуга оид