Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 5G-тармоғи синовдан ўтказила бошланди
Хитойнинг China Mobile компанияси дунёнинг йирик корпорациялари билан бирга Пекинда 5-авлод тажрибавий тармоғини синовдан ўтказмоқда.
Пекинда 5G-тармоғини яратиш билан Nokia, Huawei, Ericsson, ZTE, Intel ва DTT компаниялари шуғулланмоқда. Бу компаниялар ва China Mobile MWC 2017 кўргазмасида мобиль алоқанинг ягона жаҳон стандартини яратиш ва 5-авлоддаги тармоқлар учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари билан бўлишишганди.
Хитой мобиль алоқа оператори вакили Ван Сюянь тармоқнинг биринчи босқичини қуриш ва синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланганини маълум қилган. 5G-тармоқ Пекиннинг Хуайжоу туманида синов режимида ишга туширилган. China Mobile 5-авлод тармоғи билан қопланишни яратишнинг техник имкониятларига ишонч ҳосил қилди. Ҳозирча, қандай натижаларга эришилгани номаълум.
Хитой 5G технологиясини ривожлантириш устида жадал иш олиб бормоқда. "Хитойда қилинган-2025" давлат дастури доирасида янги мобил тармоқни 2020 йилгача оммавий фойдаланишга жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025