Жамият | 13:16 / 05.03.2017
16946
1 дақиқада ўқилади

Рустам Эмомали пойтахт фаррошларини мукофотлаш учун 300 минг доллар ажратди

5 март куни пойтахтнинг барча туманларида Душанбе ҳокими қарори билан шаҳар коммунал ва йўл хизматларида меҳнат қилувчи аёл фаррошлар мукофотланади. Шаҳар маъмурияти сайтида хабар берилишича, Хотин-қизлар байрами ва Наврўз арафасида аёллар бир марталик мукофот пули билан тақдирланади. AsiaPlus нашри шу ҳақида хабар берди. 

Бунинг учун шаҳар бюджетидан умумий ҳисобда 2 миллион 546 минг сомоний ажратилади. Ушбу мукофот пули 5 март куни Душанбе шаҳрининг тўрт туманида яшовчи аёлларга етказилади. Рустам Эмомали мазкур қарор ижроси устидан назоратни ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклади. 

Манбага кўра, бир миллионга яқин аҳолиси бўлган пойтахтда 2,5 минг фаррош ишлайди. Уларнинг маоши ўртача 600-800 сомонийни ташкил қилади. Душанбедаги коммунал хизмат ходимларининг тахминан 80 фоизи аёллардан иборат.

Мавзуга оид