Жамият | 20:34 / 06.03.2017
9222
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик солга экскаватор ўрнатди ва чўкиб кетишига бир бахя қолди

Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Цзянмин шаҳрида истиқомат қилувчи қурувчи солга экскаватор ўрнатди ва Сицзян дарёсини сузиб ўтмоқчи бўлди. 

“South China Morning Post” хабарида ёзилишича, у шу орқали ишгача бўлган йўлни қисқартирмоқчи бўлган. Аммо дарё ўртасида машина солдан оғиб кета бошлаган. Ихтирочи экскаватор ичидан чиқишга улгурган, бир қанча вақт ўтиб, қутқарувчилар уни қирғоққа олиб чиқишган.

Мавзуга оид