Спорт | 09:00 / 06.03.2017
18515
2 дақиқада ўқилади

Месси голни нишонлаш пайтидаги «менга қўнғироқ қил» ишораси кимга аталганини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Сельта» билан учрашувда (5:0) киритилган голни нишонлай туриб, «менга қўнғироқ қил» ишорасини қилди. У бу имо-ишора кимга аталганини айтди.

Аргентиналик ушбу учрашувда дубль қайд этди. У 24-дақиқада ҳисобни очди, голни нишонлашдан сўнг эса трибуналар томонга қўли билан «менга қўнғироқ қил» ишорасини кўрсатди.

Бу вақтда Лионель «Камп Ноу» стадиони вип-ложаси томон қарагани учун футболчи клуб раҳбариятига янги шартнома борасида ўзининг отасига қўнғироқ қилиш кераклигини айтди, деган фикрлар пайдо бўлди. Аммо аслида аргентиналик футболчининг хатти-ҳаракатлари остида бошқа маъно ётгани аниқ бўлди. 

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Лионель бундай имо-ишора орқали ўз жиянига мурожаат қилган. Жиян ўйин куни Мессига бир неча марта қўнғироқ қилган, аммо баҳсга тайёргарлик кўраётган Лео унинг қўнғироқларига жавоб бера олмаган. Месси эса гол урганидан кейин жиянидан яна қўнғироқ қилишни сўраган.

Мавзуга оид