Фан-техника | 00:07 / 07.03.2017
8520
1 дақиқада ўқилади

Европаликлар "Йил автомобили"ни танлашди

Европада ҳар йил ўтказиладиган "Йил автомобили" ғолиби Peugeot 3008 кроссовери бўлди. Умумий ҳисобда 319 балл тўплаган моделга бош мукофот Женевада халқаро моторшоу очилиши арафасида топширилди. 

Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди: 2-ўринни Alfa Romeo Giulia (296 балл), 3-ўринни "Мерседес" E-Class (197 балл) эгаллади. Етакчи бешталикдан 172 ва 166 балл тўплаган Volvo S90 ва Citroen C3 моделлари ҳам ўрин олди. Улар ортидан Toyota C-HR кроссовери ва Nissan Micra хэтчбеги (165 ва 135 балл мос равишда) келмоқда.

Ғолиблар Европанинг 22 та давлатидан автомобилсозлик соҳасини ёритувчи 58 нафар журналистдан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди.

2015 йилда Европанинг энг яхши автомобили сифатида Volkswagen Passat, 2016 йилда Opel Astra хэтчбеги танланганди. 

Мавзуга оид