Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил қишки Олимпиада Швейцарияда ўтиши мумкин
Швейцария Миллий олимпия қўмитаси Сьон шаҳрини 2026 йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказишга номзод сифатида кўрсатди, деб хабар бермоқда Inside the Games нашри.
11 апрелда Швейцария парламентининг спорт бўйича навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Сьоннинг номзоди қўйилиши маъқулланиши керак. Сьон номзодини қўйиш ҳақидаги қарор ишчи гуруҳнинг тадқиқоти асосида қабул қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, Олимпиада Швейцарияга 2,1–2,5 млрд швейцар франки миқдорида даромад келтириши мумкин.
Сьон Швейцариянинг ғарбида жойлашган бўлиб, уч марта қишки Олимпиадани ўтказишга (1976, 2002 ва 2006 йиллар) даъвогарлик қилган.
2026 йилги Олимпиадани ўтказишга, шунингдек, Олмаота (Қозоғистон), Аоста (Италия), Стокгольм (Швеция), Калгари (Канада) ва яна бир қанча шаҳарлар ҳам даъвогарлик қилмоқда. Халқаро Олимпия қўмитаси 2026 йилги Олимпиада мезбони бўйича якуний қарорни 2019 йил охирида қабул қилади.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025