Apple: Wikileaks ҳисоботида келтирилган нуқсонлар бартараф этилди
Американинг Apple компаниясининг баёнот беришича, сўнгги iOS дастурий таъминотидаги смартфонлар хавфсизлиги билан боғлиқ нуқсонларнинг катта қисми тузатилган. Бу нуқсонлар ҳақида WikiLeaks сайтида сўз юритилган эди.
«Дастлабки таҳлил шуни кўрсатдики, бугун эълон қилинган нуқсонларнинг аксарияти дастурий таъминотнинг сўнгги намунасида тузатилган. Бироқ, биз ҳар қандай заифликларни зудлик билан бартараф этиш устида ишлаймиз», - дейилади баёнотда.
7 март куни Wikileaks сайти МРБ (АҚШ Марказий разведка бошқармаси) Кибержосуслик Марказининг ички тармоғидан олинган 9 минг ҳужжатни эълон қилган эди. Ҳужжатда Windows, MacOS ва Linux каби дастурий таъминотлар ҳамда тармоқ роутерлари ва маршрутизаторларидаги фойдаланувчини тинглаш имконини берувчи махфий дастурлар ҳақида сўз боради. Бунда, махсус хизматлар дастурий таъминотлардаги ёпилмаган заифлик ва нуқсонлардан ўзларини қизиқтирган шахсларнинг ёзишмаларига киришда фойдаланган.
МРБ, ҳисоботга кўра, WhatsApp, Telegram ва Signal каби мессенжерлардан хабарларни олган, «ақлли телевизорлар»га кирган.
Айтиш жоизки, ҳозирча, Apple ушбу ҳисобот юзасидан ошкора изоҳ берган ягона компания бўлиб қолмоқда. МРБ Wikileaks фош этишига қарашини билдирмаган.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
00:31 / 14.11.2024
АҚШ разведкаси ходими қўлга олинди. У Исроилнинг Эронга ҳужумига оид махфий маълумотларни сиздиришда гумонланмоқда
16:54 / 13.11.2024