Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп яна хато қилди: Обамани 113 нафар террорчини озод қилишда айблади
Журналистлар Америка президенти ўзи берган баёнотларга далил-исбот келтира олмаслигини ошкора мазах қила бошлашди.
АҚШ президенти Дональд Трамп навбатдаги хатоси билан ўзидан аввалги президент Барак Обамани 113 нафар террорчини афв этишда айблади. Унинг фикрича, собиқ маҳбуслар Гуантанамо қамоқхонасидан чиққач, жанг майдонига қайтишган.
Дональд Трамп Twitter саҳифасида “Обама маъмурияти Гуантанамодан озод қилган 122 нафар маҳбус жанг майдонига қайтди”, - деб ёзган эди.

Кейинроқ, Обама 113 нафар террорчининг озод қилинишига умуман алоқаси йўқлиги маълум бўлди. Улар Жорж Буш кичикнинг қарори билан озодликка чиққан. Обама томонидан озодликка чиқарилган яна бир террорчи, ҳозирча, номаълум сабабларга кўра, жангарилар рўйхатидан чиқарилган.
Таъкидланишича, Дональд Трамп Twitter саҳифасида шов-шувли ва хато баёнотларни кўп беради. Иш шунчаликка бордики, Оқ уйдаги журналистлар маъмурият вакили Шон Спайсерга мурожаат қилиб, Трамп қачонгача асослаб бера олмайдиган баёнотлар беришда давом этади, дея савол беришган. Оқ уй матбуот котиби бу саволга жавобни сўрашга ваъда берди.
Мавзуга оид
17:05 / 13.12.2024
РФ террорчилар рўйхатига киритиш учун асосларни кенгайтирмоқда
14:10 / 26.10.2024
Нигерияда бир ҳафтада 140 нафар террорчи ва қуролли тўда аъзолари йўқ қилинди
08:33 / 27.04.2024
Россияда «Я/Мы Сергей Фургал» ҳаракати «террорчилар» рўйхатига киритилди
10:32 / 01.04.2024