Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик тадбиркор Тельман Исмаилов банкрот деб эълон қилинди
Москва вилояти ҳакамлик суди Черкизов бозорининг собиқ эгаси, АСТ гуруҳи асосчиси Тельман Исмаиловни банкрот деб тан олди ва унга нисбатан мол-мулкини сотиш жараёни киритилди. Бу ҳақда Rambler News Service ахборот агентлиги хабар берган.
"Исмаиловга нисбатан мол-мулкини 2017 йил 9 сентябргача сотиш жараёни киритилди", деб маълум қилган кредиторлардан бири.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, касодга учраган тадбиркор Москва вилоятида 500 млн рубллик иккита ер майдонига, Москва вилоятининг Одинцово туманида 349 квадрат метрлик квартирага ва Францияда 25 млн евролик виллага эга.
Кредиторлар Исмаиловга 157 млрд рубллик эътирозлар билдиришган.
2015 йил декабрда суд Исмаиловни унинг бизнес-ҳамкори даъво аризаси бўйича банкрот деб тан олганди.
Исмаиловнинг компаниясида унга тегишли Черкизов бозори 2009 йил апрелда ёпилгандан кейин кредиторлар билан муаммолар юзага келганди.
Мавзуга оид
15:40 / 05.12.2022
Россияда банкротлик тўғрисида аризалар бериш сони кескин ошди
14:55 / 03.11.2021
Британияда яна бир нечта энергетика компанияси банкрот бўлди
21:26 / 22.12.2020
SsangYong Motor ўзини банкрот деб эълон қилди
19:08 / 26.05.2020