Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда банкротлик тўғрисида аризалар бериш сони кескин ошди
Мутахассислар билдиришномалар сонининг кўпайишини банкротлик тўғрисидаги мораторийнинг бекор қилингани билан боғлашмоқда. Яқин келажакда ушбу кўрсаткич ўсишининг асосий сабаби иқтисодий вазият ёмонлашиши бўлади, деб ҳисобланяпти.
Россияда кредиторлар томонидан қарздорни банкрот қилиш нияти ҳақида хабарлар сони кескин ошди – жорий йилнинг октябр ойида у 2021 йилнинг октябрига нисбатан 2,4 бараварга, ноябрь ойида эса 2021 йилнинг ноябрига нисбатан 42 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда 5 декабрь куни «Коммерсант» газетаси банкротлик тўғрисидаги билдиришномалар статистикасига таяниб хабар берди. Мутахассислар юзага келган вазиятни банкротликка мораторийнинг бекор қилиниши билан боғлашяпти, аммо яқин келажакда ушбу кўрсаткич ўсишининг асосий сабаби иқтисодий вазият ёмонлашиши ва руслар харид қобилиятининг пасайиши бўлади, деб ҳисобланяпти.
Банкротлик тўғрисидаги хабар - бу қарз олувчи банкротлик тўғрисида ариза беришдан олдин қарз берувчи томонидан амалга ошириладиган зарурий ҳуқуқий процедура. Россияда 1 апрелдан 1 октябргача юридик шахсларнинг банкротлигига мораторий жорий этилди, шунинг учун кредиторлар узоқ вақт давомида қарз олувчиларни банкрот қилиш имкониятига эга эмас эди. Мораторий бекор қилиниши билан кескин ўсиш қайд этилди: билдиришномалар сони 2021 йил октябрдаги 2306 тадан жорий йилда 5953 тага кўпайди.
«Мораторийнинг бекор қилиниши режалар ҳақидаги билдиришномалар оқимининг кескин ўсишига олиб келди ва келажакда банкротликларнинг худди шундай ортишига олиб келади», деди Delcredere адвокатлар ассоциацияси аъзоси Сергей Савоско.
Шу билан бирга, ноябрь ойида кўрсаткич кескин ўсишда давом этди, гарчи тўхтатилган талабнинг таъсири сезиларли даражада камайиши керак эди. Ой охирида 3327 та билдиришнома қайд этилди (йиллик ҳисобда +42 фоиз). Мутахассислар буни бекор қилинган мораторийнинг таъсири билан эмас, балки тадбиркорлар учун муаммолар ортиши билан изоҳлади. Юристлар фикрича, билдиришномалар сони йил бошида ўсишни бошлаган: январь-март ойларида уларнинг сони жами 6,4 фоизга ошган, шунинг учун бу кўрсаткичлар бизнесдаги узоқ муддатли пасайиш тенденциясини билдириши мумкин.
«Мамлакат ва дунёдаги иқтисодий вазиятнинг мураккаблашиши, санкциялар ва чекловлар жорий этилиши билан бизнес тузилмаси ўзгармоқда, харид қобилияти пасаймоқда, компаниялар янги имкониятлар ва сотиш бозорларини излашга мажбур бўлмоқда. Аммо, ҳамма ҳам бунга қодир эмас, ҳамма ҳам қайта ташкил этишни уддалай олмаяпти», деб тушунтирди МЭФ Legal компаниясининг тижорат низолари амалиёти бўйича шериги Римма Малинская.
Мутахассислар яқин келажакда банкротлик тўғрисидаги хабарлар сонининг тубдан камайишини кутмаяпти. Уларнинг прогнозларига кўра, ўсиш тенденцияси яқин келажакда давом этади ва келгуси йил ўрталарига қадар ёки иқтисодий шароитларнинг кескин яхшиланиши фонида тўхтайди. Шу билан бирга, экспертлар қайд этишича, салбий статистик маълумотларни тадбиркорлик субъектларига кредит беришни соддалаштириш ёки банкротликка янги мораторий жорий этиш орқали «тузатиш» мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025