Спорт | 14:30 / 10.03.2017
46555
1 дақиқада ўқилади

Президент кутилмаганда спортчи қизларга совға улашди

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мамлакатимиздаги спортчи қизларга ажойиб совғалар топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тайёрланган мазкур совғалар республикамизнинг барча вилоятларига етказилди. 

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Кун.uz мухбирига берган маълумотига кўра, мамлакатимизда спорт билан шуғулланиб келаётган қизлар учун 12 хил турдаги спорт кийимлари ҳадя этилган. Умумий ҳисобда бутун республика бўйлаб 156 мингта спорт кийимлари тарқатилган: 

Қорақалпоғистон республикаси - 8321та
Андижон вилояти - 15654
Бухоро вилояти - 13861
Жиззах вилояти - 6418
Қашқадарё вилояти 16626 
Навоий вилояти - 4657
Наманган вилояти - 11905
Самарқанд вилояти - 17300
Сурхондарё вилояти - 9648
Сирдарё вилояти - 5112
Фарғона вилояти - 11889
Хоразм вилояти - 9859
Тошкент вилояти - 11919
Тошкент шаҳри - 12821

Ижтимоий тармоқларда ёш спортчи қизларнинг ота-оналари ва мураббийлари тақдим этилган мазкур совғалар кутилмаган хушхабар бўлганини қайд этишмоқда.

Мавзуга оид