Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки дўст ўртасидаги футбол борасидаги баҳс қотиллик билан тугади
9 мартга ўтар кечаси Габон пойтахтида футбол учрашуви юзасидан кечган баҳс негизида қотиллик содир этилди. Франциянинг L'Union газетаси биринчи саҳифаси шу янгилик билан чиқди.

Нашр маълумотларига кўра, Франциянинг "ПСЖ" клуби 18 ёшли мухлиси "Барселона" фанати бўлган дўстини ўлдиришга борди. Қотилликка француз клубининг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Барса"дан мағлубиятга учрагани туфайли дўстининг мазаҳ қилишлари сабаб бўлган. Дўстлар маст ҳолатда баҳслашиб кетишган. Қотил дўстининг мазаҳ қилишларига чида олмай, қўлига пичоқ олиб, дўстининг бўйнига зарба берган.
Жабрланувчи воқеа жойида жон берган. Айни вақтда қотил ўсмир ҳибсга олинган.
"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳсининг илк учрашувида "Барса" устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабадан кейин жавоб учрашувида 6:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Эътиборлиси, ғалаба учун керак бўлган 3 та тўп учрашув асосий вақтининг охирги дақиқаларида ва қўшиб берилган 5 дақиқа ичида киритилган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025