Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дамашқда ироқлик зиёратчиларга қилинган ҳужум қурбонлари сони 74 нафарга етди
11 март куни Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида икки бомба портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 74 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берди.
Маълум қилинишича, қурбонлар ва жароҳатланганларнинг аксар қисми ироқлик зиёратчилар эди. Қурбонларнинг 8 нафари болалар, 11 нафари аёллар. Шунингдек, 20 нафар ҳарбий хизматчи ва махсус хизмат ходимлари ҳалок бўлган.
Шаҳарда 2 портлаш содир этилганди. Ҳужумлар Боб ас-Сағир қабристони яқинида зиёратчиларни ташиётган автобусларга қаратилган эди. Бу қабристонга 680 йилда бўлиб ўтган Карбало жангида ҳалок бўлганлар кўмилган. Айни вақтда бу ҳудуд шиаларнинг муқаддас қадамжоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
16:44 / 02.05.2025
«Дамашққа аниқ сигнал». Исроил Сурия пойтахтига зарба йўллади
21:01 / 01.05.2025